Теlegram Ўзбекистонда офис очишни режалаштирмоқда
Жамият
−
18 Октябрь
2549Теlegram компанияси Ўзбекистонда ўзининг филиалини очиши мумкин. Бу ҳақда компаниянинг LinkedIn саҳифасида маълум қилинди.
Компаниянинг LinkedIn платформасида Ўзбекистондаги офис директори лавозими учун вакансия эълон қилинган.
Маълумот учун, Telegram асосчиси Павел Дуров жорий йилнинг ёзида Ўзбекистонга келган ва мамлакат расмийлари билан учрашганди.
“Ўзбекистон Тelegram'ни яхши кўрар экан. 37 миллионлик мамлакат аҳолисининг 70 фоиздан ортиғи ушбу платформани афзал кўради ва уларнинг бутун бир иқтисодиёти биз яратган платформада олиб борилади. Ҳаттоки, улар яратган ҳар бир бизнеснинг ўз Тelegram боти ёки канали мавжуд. Биз бундай машҳурлигимиздан фахрланамиз ва бу давлат аҳолисини доимо яхши кўрамиз”, деган Тelegram асосчиси мамлакатга сафари ҳақида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Республикасининг Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмика саноати вазирлиги мамлакатда Теlegram мессенжери ваколатхонаси очилиши кутилаётганини маълум қилганди. Вазир Жаслан Мадиевнинг маълум қилишича, мамлакат қонунчилигига кўра, Telegram, WhatsApp вa TikTok каби интернет платформалар эндиликда Қозоғистонда расмий вакилга эга бўлиши шарт. Telegram билан вакил тайинлаш ва офис очиш бўйича келишувга эришилган. Бу қадам контент устидан назоратни ошириш учун муҳим бўлиб, мамлакат фойдаланувчиларининг хавфсизлигини яхшилашга қаратилган.
LiveБарчаси