Telegram'дан янгилик: энди бир марталик аудиохабар жўнатиш мумкин

Бу қизиқ

image

Дунё бўйлаб кенг тарқалган хабарлар мессенжери Telegram янги йилда яна бир қатор янгиланишларни тақдим этди. Бу ҳақда тармоқ асосчиси Павел Дуров хабар берди. 

Ушбу ўзгаришлардан асосийси – чатларда узатиладиган аудиохабарларнинг бир марталик функцияга эга бўлишидир. Функцияни ишга тушириш учун фойдаланувчи матн киритиш бўлими ёнидаги “Микрофон” белгисини босиб туриб, тепага суриши керак. Шунда экранда 1 рақами пайдо бўлади. Фойдаланувчи ёзаётган аудиохабари эшитилиши билан ўчиб кетиши учун ушбу рақамни босиши керак. Шундан сўнг аудиохабар тингланиши билан автоматик тарзда ўчирилади. 

Бундан ташқари тармоқнинг қўнғироқлар функцияси ҳам ранг-баранг янги дизайн билан бойитилди. Энди қўнғироқ вақтида, суҳбат давомида ва ўзаро гаплашиб бўлинганидан кейин янги анимациялар ва фонлар ўзгариб туради.  

Шу ўринда энди мессенжернинг ҳам тежамкор батареяга эгалигини айтиш ўринли. Натижада Telegram қўнғироқлари вақтида камроқ энергия сарфланади ва батарея қувватини тежайди. Шу билан бирга функция эски, кам қувватли қурилмаларда ҳам яхши ишлайди.

Дуровнинг қайд этишича, 2024 йилда қўнғироқлар вақтидаги овоз сифатини янада яхшилаш ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram'нинг сўнгги бета-версиясида Premium обунасисиз сторис жойлаш имконияти пайдо бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Telegram

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг