Telegram'да пул ютқазиб қўйган аёл жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
01 Август
11508Андижон вилоятида онлайн савдо платформасида пул ютқазиб қўйган аёл ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, Асака тумани “Хонақо” МФЙда яшовчи Н. И. жорий йилнинг 17 июль куни вилоят ИИБга мурожаат қилиб, 28 ёшли қизи М.Ҳ. шу куни соат 17:00 ларда уйидан чиқиб, номаълум томонга кетиб, қайтиб келмагани ва бедарак йўқолганини маълум қилган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Х.М. овсинига Telegram мессенжери орқали онлайн савдо платформасида пул маблағи ютқазиб қўйгани, шу сабабли ўз жонига қасд қилмоқчи эканини билдириб, овозли хабар қолдиргани аниқланган.
Туман прокуратураси, туман ИИБ ва ФВБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасига кўра, 22 июль куни соат 10:00 ларда Асака тумани “Лабгардон” МФЙдан оқиб ўтувчи “Асака Ташламаси” сойидан Х.М.нинг жасади тан жароҳатларисиз топилган.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, аёлнинг ўлимига юқори нафас йўлларини сув билан беркилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлган.
“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади маълумотномада.
LiveБарчаси