Telegram’да болалар порнографиясини тарқатганлар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Жиззах ва Тошкент вилоятларида вояга етмаганлар иштирокидаги порнографик материалларни интернет орқали тарқатиш билан шуғулланган шахслар аниқланди. Бу ҳақда кеча, 23 февраль куни Киберхавфсизлик маркази хабар берди. 

Жиззах вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Telegram мессенжерида ахлоқсиз ва порнографик мазмундаги материалларни тарқатиб келган шахс фош этилган. Аниқланишича, у ўзига тегишли, 442 нафар обуначига эга бўлган Telegram канали орқали вояга етмаганлар иштирокидаги 403 турдаги порнографик материалларни жойлаштирган ва тарқатган.

Гумонланувчи ўз кўрсатмасида аввал шунга ўхшаш Telegram-каналга қизиқиш юзасидан қўшилгани, кейин ўзи ҳам катталар ҳамда вояга етмаганлар иштирокидаги турли порнографик видеолар жойлаштириладиган канал очишга қарор қилганини билдирган. 

Шунингдек, Тошкент вилоятида яшовчи 21 ёшли йигит ҳам Telegram орқали ноқонуний фаолият юритгани аниқланган. У ижтимоий тармоқда қизлар номидан 6 та канал очиб, ушбу каналларга жами 3 750 та порнографик материал жойлаштирган. Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи бошқа ижтимоий тармоқлар орқали 837 нафар шахсга вояга етмаганлар иштирокидаги порнографик маҳсулотларни сотган ва бунинг эвазига 29,2 миллион сўм миқдорида ноқонуний даромад олган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 130-моддаси 3-қисми (порнографик маҳсулотларни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ўзининг таниши бўлган аёлнинг номаълум эркак билан жинсий алоқада бўлган видео тасвирларини тарқатмаслик учун 6 минг АҚШ доллар сўраган шахс ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Telegram Жиноят кодекси порнографик материал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг