Telegram асосчиси янги iPhone'ни танқид қилди

Технология

image

Telegram ва "VKontakte" ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров iPhone 12 Pro'ни "мақтовлар” билан сийлади.

Дуров iPhone 12 Pro'ни iPhone 5 нинг катта ўлчамдаги версияси, деб атаган. Шунингдек, смартфонда камераларнинг хунук тўплами жойлашганини таъкидлаган. 

Унинг фикрига кўра, Apple асосчиси Стив Жобснинг вафотидан 9 йил ўтган бўлса ҳам, компания шу пайтгача бирор янгиликни ўйламаган. У эски ғоялар ҳисобига яшамоқда. 

Унинг таъкидлашича, iPhone маҳсулотлари савдоси йил бошидан буён 21 фоизга тушиб кетган бўлиши мумкин. Дуровнинг фикрига кўра, агар ҳолат шу тарзда давом этса, келажак 7-10 йил ичида iPhone'нинг жаҳон бозоридаги улуши ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай қолади.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 13 октябрь куни Apple компанияси янги iPhone 12 смартфонини намойиш қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

iPhone

Баҳолаганлар

340

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг