Telegram асосчиси Россиянинг энг кўп “қашшоқлашган” миллиардери деб топилди

Технология

image

“Forbes” 2022 йилда энг кўп бойлигини йўқотган россиялик миллиардерларнинг рўйхатини маълум қилди. Унга кўра, Telegram асосчиси Павел Дуров мамлакатнинг энг кўп “қашшоқлашган” миллиардери деб топилган. 

Маълум қилинишича, россиялик миллиардерлар учун ўтган йили анчайин омадли келиб, уларнинг аксарияти бойлигини ошириб олишга муваффақ бўлган. Шунга қарамай, даромади камайган бойлар ҳам йўқ эмас. Бир йил ичида “Forbes”нинг россиялик миллиардерлар рўйхатидаги 110 нафар иштирокчидан фақатгина 13 тасининг бойлигида пасайиш кузатилган. Бу рўйхатнинг бошида эса Павел Дуров турибди. 

Умуман олганда, 13 нафар миллиардер жами 8,5 миллиард доллар йўқотган. Дуровнинг даромади эса 3,6 миллиард долларга пасайган. Ҳозирда унинг бойлиги 11,5 миллиард долларни ташкил этмоқда. Ўтган йили Telegram'нинг асосий рақиби, Цукербергнинг Meta компаниясига тегишли бўлган WhatsApp'да пасайиш кузатилди. Meta акциялари қиймати кескин тушиб кетган, бундай ҳолат Snapchat платформасида ҳам кузатилганди. Аналог компаниялардаги пасайиш Telegram'да ҳам акс этганди. Натижада Дуровнинг бойлиги ҳам камайган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Павел Дуров ва бошқа бир қатор миллиардерлар “Forbes”дан уларни "россиялик ишбилармонлар” деб атамасликни сўраганди. Шунингдек, 2022 йилда Россиянинг энг бадавлат одамлари рўйхати эълон қилинганида Дуров учинчи ўринда қайд этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Павел Дуров Telegram

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг