ТДТ саммитида “Стратегия ҳужжати” қабул қилинади – Эрдўған

Олам 3285
image

Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркий Давлатлар Ташкилотининг 9-саммитида иштирок этиш учун бугун, 10 ноябрь куни Самарқандга келади. Давлат раҳбари йўлга чиқиш олдидан Анқара аэропортида журналистлар билан мулоқот қилди.  

Қайд этилишича, “Туркий цивилизациянинг янги даври: муштарак тараққиёт ва фаровонлик сари” мавзуси билан ўтказиладиган саммитда ташкилотга раислик Туркиядан Ўзбекистонга ўтказилади. 

Самарқанд саммитида Ташкилотнинг фаолияти ва келажаги билан боғлиқ муҳим қарорлар, айниқса, 2021 йилнинг 12 ноябрь куни Истанбул саммитида қабул қилинган Ташкилотнинг 20 йиллик йўл харитасини мужассам этган Туркий нигоҳ ҳужжатининг биринчи 5 йиллик амалга ошириш йўриқномаси – “Стратегия ҳужжати” қабул қилинади. 

Президент Эрдўған 11 ноябрь жума куни йиғилишда нутқ сўзлайди, унда аъзо давлатлар ўртасида ҳар соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ташланадиган қадамлар баҳоланади. 

Саммит доирасида Эрдўғаннинг иштирокчи лидерлар билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 118
Рейтинг: 3.1
t
×