ТДТ саммити бошланди
Олам
−
16 Март 2023
7577Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мезбонлик қилаётган Туркий Давлатлар Ташкилотининг (ТДТ) навбатдан ташқари саммити Анқарада ўз ишини бошлади. Унда ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари – Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва кузатувчи давлатлар раҳбарлари – Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, шунингдек, Шимолий Кипр Турк Республикаси Президенти Эрсин Татар иштирок этмоқда.
Саммит “Фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами” мавзусида бўлиб ўтмоқда.
Туркий Давлатлар Ташкилотининг навбатдан ташқари саммити ташкилотга аъзо Озарбайжоннинг таклифига биноан ташкил этилди. Саммитда биринчи бўлиб нутқ қилган Ражаб Тойиб Эрдўған Озарбайжон раҳбарига ташаббускорлиги учун миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, Эрдўған сўзида давом этиб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ушбу саммитнинг ташкил этилишида кўрсатган ёрдами учун ташаккур изҳор этди.
Йиғилиш учун энг муҳим ўзгариш 2022 йилда бўлиб ўтган Самарқанд саммитида кузатувчи мақомига эга бўлган Шимолий Кипр Турк Республикасининг Туркий Давлатлар Ташкилоти саммитида илк маротаба иштирок этиши бўлади.
LiveБарчаси