Тбилисида қуролланган шахс 9 кишини гаровга олди
Олам
−
20 Ноябрь 2020
4404Номаълум шахс қуролланган ҳолатда Грузия пойтахти Тбилисининг Церетели проспектида жойлашган микромолиялаш ташкилоти биносига бостириб кирди. Бу ҳақда бугун, 20 ноябрь куни Грузиянинг "Имеди" телеканалига асосланиб ТАСС хабар берди.
Айни пайтда бинога туташ ҳудуд қамал қилинган. Полиция отрядлари сафарбар қилинган.
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, қуролланган шахс тўққиз кишини гаровда ушлаб турибди. "Биздаги маълумотларга кўра, бино ичидаги қуролланган шахс тўққиз кишини ушлаб турибди", дейди ИИВ патрул полицияси бошлиғи Важа Сирадзе.
Ташкилотнинг офиси кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган. Полиция аҳолини ҳали эвакуация қилгани йўқ. Айни пайтда гувоҳлар, бир нечта ҳужумчилар борлигини хабар қилмоқда. Улардан бири қўлда граната ушлаб турибди.
Полиция барча телеканаллардан гаровга олинганлар ва Ички ишлар вазирлиги ходимларининг хавфсизлиги учун воқеа жойидан жонли эфирни тўхтатишни сўради. Ушбу ҳудуддан 200 метр масофада полиция участкаси жойлашган.
Ички ишлар вазирлиги вакилининг таъкидлашича, Грузия Жиноят кодексининг "Талончилик" ва "Қуролни ноқонуний олиш, сақлаш, олиб юриш" моддалари жиноий иш билан қўзғатилган.
LiveБарчаси