Тбилисида Грузиянинг ЕИга қўшилишини қўллаб-қувватловчи марш бўлиб ўтди
Олам
−
09 Декабрь 2023
5617Грузияга Европа Иттифоқи (ЕИ) аъзолигига номзод мақоми берилиши ҳақидаги қарор эълон қилиниши арафасида Тбилиси марказида ўтказилган “Европа Иттифоқи учун сизнинг овозингиз” маршида юзлаб одамлар иштирок этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маҳаллий телеканаллар ушбу маршни тўғридан-тўғри намойиш этган.
Акция Тбилиси марказидаги Республика майдонида маҳаллий вақт билан соат 14:00 дан бошланган. Акция иштирокчилари, жумладан, фуқаролик фаоллари ва мухолифатчи сиёсатчилар тахминан 3,5 км узоқликда жойлашган Европа майдонига қараб ҳаракатланишди. Гарчи мамлакат президенти Саломе Зурабишвили акцияда иштирок этишни режалаштирган бўлса-да, у юришнинг дастлабки босқичларида қатнашмаган.
Фуқаролар транспорт ҳаракати учун ёпиқ йўл бўйлаб, махсус ишлаб чиқилган йирик Европа Иттифоқи байроғини кўтариб юришган. Акция ташкилотчиларининг маълум қилишича, байроқнинг узунлиги 33 метр, кенглиги эса 22 метрни ташкил қилади. Европа Иттифоқи байроғидаги 12 та юлдуз Грузиянинг турли ҳудудларида акс эттирилган. Марш ташкилотчиларининг фикрича, унинг моҳияти Европага грузин халқининг Европа Иттифоқининг бир қисми бўлиш истагини яна бир бор кўрсатишдан иборат.
Маълумот ўрнида, 8 ноябрь куни Еврокомиссия Европа Иттифоқи кенгашига Босния ва Герцеговина, Молдова ва Украина билан иттифоққа қабул қилиш бўйича музокараларни бошлашни, шунингдек, Грузияга аъзоликка номзод мақомини беришни тавсия қилган эди. Еврокенгаш Грузияга номзод мақомини бериш ҳақидаги якуний қарорини 15 декабрь куни эълон қилиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15