Тайвандаги зилзиладан жабрланганлар сони 700 нафардан ошди

Олам

image

Бугун, 3 апрель куни Тайванда содир бўлган кучли зилзила оқибатида етти киши ҳалок бўлди, 736 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Хитойнинг "Чжунши синьвэньван" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, тақдим этилган қурбонлар сонидан ташқари яна ҳалокатдан жабр кўрганлар бўлиши мумкин. "Тароко" миллий боғида мингга яқин одам ўтиш йўлининг беркилиб қолгани сабабли қолиб кетгани тахмин қилинмоқда.

"Боғда жами 680 кишидан иборат 215 та туристик гуруҳлар мавжуд. Тоғлардан тош қулаши оқибатида камида икки киши жароҳатланган. Улардан бири шифохонага ётқизилган. Парк ҳудудида жойлашган аҳоли пунктларида 300 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бундан ташқари, яна 120 киши парк ходимлари", дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тайваннинг шарқий қирғоқларида кучли зилзила содир бўлиб, кейин яна кучли силкинишлар кузатилганди.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Зилзила Тайван

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made