Тайвань орол яқинида Хитойнинг ўнта ҳарбий самолётини аниқлади

Олам

image

Тайвань Мудофаа вазирлиги сўнгги 24 соат ичида Хитой Халқ Озодлик Армиясининг ўнта самолёти ва иккита кемаси орол яқинидаги ҳудудга яқинлашгани ҳақида хабар берди.

“Бугун эрталаб соат 6:00 да Тайвань атрофида 10 та ПЛА самолёти ва 2 та ПЛАН кемаси аниқланди. Қуролли кучлар вазиятни кузатиб, CАП самолётлари, денгиз флоти кемалари ва қуруқликдаги ракета тизимларини кузатди”, дейилади баёнотда.

Унга кўра, учта самолёт Тайвань бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтиб, оролнинг жануби-ғарбий ва жануби-шарқдаги ҳаво мудофаасини аниқлаш зонасига кирган. 

Хитой самолётлари билан сўнгги ойларда орол яқинидаги сувларни мунтазам равишда патрул қилиб келмоқда. Тайвань бўғозидаги кескинлик АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг собиқ спикери Нэнси Пелосининг ўтган август ойида Тайбэйга ташрифи ортидан кучайган. Хитой бундай ташрифларни провокация ва унинг ички ишларига аралашиш деб билади.

Эслатиб ўтамиз, 7 март куни Тайвань оролига туташ ҳудудда Хитой Халқ Озодлик Армиясининг бешта самолёти ва тўртта кемаси қайд этилган эди.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой Тайвань ҳарбий самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг