Тайрон Вудли Ҳабибни ким енгишини айтди

Спорт

image

Ярим ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Тайрон Вудли енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовни фақат бир спортчи мағлуб эта олишига шаъма қилди.

Унинг айтишича, фақат Тони Фергюсонгина россиялик чемпионни мағлуб эта олар экан. 

"Ўйлашимча, "Эл Кукуй" Нурмуҳамедовни мағлуб этади. Айнан Тонида Ҳабибнинг жанг услубига қарши туриб бера оладиган усуллар бор. Фергюсон тезкор ҳужумга ўтади, партерга тушиб қолган тақдирда ҳам ундан тезликда чиқиб кета олади. Ҳозиргача ҳеч ким Ҳабибга октагонда муаммо келтиргани йўқ. Бу ишни биргина Тони уддалаши мумкин", дейди Тайрон Вудли.

Бир муддат аввал Тони Фергюсон октагонга қайтишини эълон қилган эди. Лекин ҳозирча жанг айнан қайси санада ўтказилиши ҳамда рақибнинг ким бўлиши маълум эмас.

Маълумот учун, АҚШлик боксчи Тайрон Вудли 1982 йилда туғилган. У 2016 йилнинг 30-июлида UFC 201-да Робби Лаwлерни мағлубиятга учратди ва UFC вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Нурмуҳамедов Тайрон Вудли

Баҳолаганлар

276

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made