Таймс-скверда отишма содир бўлди (видео)
Олам
−
09 Август 5894 1 дақиқа
Бугун, 9 августга ўтар кечаси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри марказида жойлашган машҳур сайёҳлик маскани Таймс-скверда отишма содир бўлди. Оқибатда уч киши яраланди. Бу ҳақда “Newsweek” хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа маҳаллий вақт билан соат 01:20 атрофида Манхэттендаги 44-ғарбий кўча ва 7-авеню оралиғида содир бўлган. Оқибатда 18 ёшли қиз, 19 ёшли йигит ва 65 ёшли эркак жароҳат олган. Ўқ қизнинг бўйнига бироз тегиб ўтган бўлса, 19 ёшли йигитнинг ўнг оёғи, 65 ёшли эркакнинг эса чап оёғи яраланган.
Полиция гумонланувчини қўлга олган. Учала жабрланувчи ҳам Белвью шифохонасига етказилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи барқарор. Гувоҳлардан бири унинг олдида турган машина “тешиб ташланганини”, ойналарида эса ўқ излари пайдо бўлганини айтган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ўқ овозлари янграгач, одамларнинг “Hard Rock Cafe”си ёнидан қочиб кетаётганини кўриш мумкин. Яна бир видеода эса ерда ётган ярадор одам шифокорлар томонидан тез ёрдам машинасига олиб кетилаётгани акс этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Монтана штати Анаконда шаҳридаги барда содир бўлган отишмада 4 киши ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси