Татаристондаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахси аниқланди 

Олам

image

Аввалроқ, Россиянинг Татаристон Республикаси Елабуга муниципал туманида жойлашган “МИР” чорвачилик фермасининг иншоотида ёнғин содир бўлгани ва оқибатда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этгани хабар қилинган эди. Мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумот берди. 

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари – 48 ёшли А.Б., 59 ёшли Х.Х., 54 ёшли Ж.У., 29 ёшли Б.Н. ва 22 ёшли С.Д. ҳалок бўлган. Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олиниб, тезкор равишда консулхона дипломатлари воқеа жойига сафарбар этилган ва ваколатли органлар билан зарур тадбир ва ишларни (шахсга аниқлик киритиш ва ҳқ.) олиб бориб, ҳалок бўлганларни жасадларни Ўзбекистонга қайтариш ишларини ташкил этишга қаратилган чоралар кўрилмоқда.

“Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Мазкур тадбирларни амалга оширишда Татаристон Республикаси раҳбарияти ва ваколатли органлар томонидан амалий ёрдам ва кўмак кўрсатиб келинаётганини алоҳида эътироф этиш лозим”, дейилади хабарда.

Мазкур масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари билан қуйидаги телефон рақамлар орқали боғланиш мумкин: +7-843 526-55-63;  +7-843 526-55-64; +7-843 526-55-65.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Татаристон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг