Татаристондаги фермада 5 ўзбекистонлик ёниб кетди (видео)

Олам

image

Россиянинг Татаристон Республикаси Малореченский қишлоғида ёнғин оқибатида олти эркак ҳалок бўлди. Уларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Малореченский қишлоғидаги чорвачилик комплекси ҳудудида ишчилар вақтинча яшаши учун мўлжалланган уй ёниб кетган. Бинода жами 39 киши бўлган. Улардан 33 нафари мустақил равишда ташқарига чиқишга эришган, бир киши эса жароҳат олган. Ёнғин 300 квадрат метр майдонда содир бўлиб, уни ўчиришда Россия ФВВнинг 14 ходими ва тўртта техникаси иштирок этган.

Ёнғин ўчириш вақтида олти эркакнинг жасади топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиннинг келиб чиқишига электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган. Baza Telegram-канали хабарига кўра, ҳалок бўлганларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқароси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги уйлардан бирининг ертўласидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади бўлган сумка топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Татаристон ферма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг