Татаристонда маст ўзбекистонлик пляжда чўмиламан деб чўкиб кетди
3-саҳифа
−
24 Июль
4758Татаристонда маст ўзбекистонлик эркак шаҳар пляжининг тақиқланган ҳудудида чўмилиб, чўкиб кетди. Бу ҳақда “Татарстан24” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Нижнекамск шаҳрининг “Кама” пляжида содир бўлган. 7 июлдан бошлаб пляждаги сув сифатсиз деб топилгани учун у ёпилган, бироқ тақиқларга қарамай эркак сувга шўнғиган ва қайтиб чиқмаган.
“Эркакнинг жасадини қидириш давом этмоқда. Ғаввослар ўзбекистонликни тахминан 8 метр чуқурликдан қидирмоқда, аммо кучли оқимлар жасадни воқеа жойидан узоққа олиб кетган бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак селфи тушаман деб сувда чўкиб кетганди.
LiveБарчаси