Татаристон Президенти Ўзбекистонга келди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 16 июнь куни Татаристон Республикасининг Президенти Рустам Минниханов амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Татаристон Республикаси Ҳукумати Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Рустам Миннихановни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда вазиятлар мухтор элчиси Олег Мальгиновлар кутиб олган. 

Ўзбекистонда Татаристон Президентининг "Татаристон-Ўзбекистон" бизнес форуми, ишбилармон доиралар билан учрашуви, "ТЕХНОПAРК" МЧЖга, "Россия - Ислом дунёси" стратегик визион гуруҳининг кун тартибидаги ишларида иштирок этиши режалаштирилган. 

Шунингдек, ташриф доирасида Рустам Минниханов анъанавий равишда маҳаллий татар жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашув ўтказади.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Татаристон

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг