Тасодифми ё... Президент оддий пенсионерларнинг хонадонида меҳмон бўлди
Жамият
−
22 Январь 2021
35005Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 январь куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этгач, Бухоро шаҳрининг Низомий маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўрган.
“Илгари бу ҳудудда пана-пастқам, канализацияси йўқ уйлар бўлиб, шаҳар кўркини бузиб турарди. Ўтган йили бу ерда 7 қаватли замонавий уйлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилди”, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.
Шавкат Мирзиёев меҳнат фахрийси Неъмат ота Хотамов хонадонига кирди. Дастурхон атрофида дилдан суҳбат бўлди.
Бу оила олдин шу маҳалладаги эски уйда истиқомат қилар эди. Энди барча ушбу замонавий мавзеда яшаётганидан рози.
Президент халқ мана шундай замонавий шароитларда яшашга муносиб эканини таъкидлади.
Шу ерда Бухоро вилоятида автомобиль йўллари қуриш ва таъмирлаш, Бухоро шаҳрида оқова сув иншоотлари қуриш, эски кўп қаватли уйлар қиёфасини янгилаш режалари ҳақида ахборот берилди.
Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь