Тасодифан топиб олинган комикс рекорд нархда сотилди

Бу қизиқ

image

АҚШда ака-ука вафот этган онасининг чордоғидан Супермен ҳақидаги илк комикслардан бирини топиб олди ва уни аукционда 9,12 миллион долларга сотди. Шу тариқа у аукционда сотилган энг қиммат комикс сифатида тарихга кирди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.

Ака-уканинг ёши 50-60 атрофида. Улар 1939 йилга оид комиксни 2024 йилда чордоқдаги газеталар тўплами остидан, ўргимчак тўри босган картон қутидан топган. Махсус баҳолаш хизмати комикснинг ҳолатини 10 баллдан 9 балл деб белгилаган ва бу аввалги рекордни (8,5 балл) ортда қолдирган. Жорий йилнинг 20 ноябрь куни у ауционда 9,12 миллион долларга сотилган.

Бундан аввал аукционда сотилган энг қиммат комикс 1938 йилги нашр бўлиб, унда Супермен биринчи марта пайдо бўлган. Унинг якуний нархи ҳозирги сотувдан 3 миллион долларга арзонроқ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нидерландиялик рассом Винсент Ван Гогнинг “Париж романлари тўпламлари ва стакандаги атиргуллар” номли картинаси Нью-Йоркдаги Sotheby’s аукционида 62,7 миллион долларга сотилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

комикс Супермен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар