Ташкилот матбуот котиби раҳбарнинг ўринбосарига тенглаштирилди
Жамият
−
28 Июнь 2019
3701Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Қарорга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари ходимлари устувор равишда журналистика соҳасида олий маълумотга эга бўлган шахслар орасидан лавозимга тайинланиши белгиланди.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари:
бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилди;
тегишлича Агентлик ёки унинг ҳудудий бўлинмалари хулосасини ҳисобга олган ҳолда лавозимга тайинланади;
ҳар уч йилда Агентликда аттестациядан ўтади.
LiveБарчаси