“Tashkent City” учун “қурбон” қилинган ресторан эгасига берилган ваъда ҳамон бажарилмади
Жамият
−
24 Июль 2019
5808“Tashkent City” халқаро бизнес маркази қурилиши учун “қурбон” қилинган “Ezidiyor” ресторани хўжайини ўзига ваъда қилинган бинони олишга ҳаракат қиляпти. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи, Палата аъзоси “GRAND DUET” МЧЖ Ўзбекистон-Бирлашган Араб Амирлиги қўшма корхонаси раҳбари Ш.Собиров, мурожаат қилган.
Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида қуйидагилар маълум бўлган.
“GRAND DUET” МЧЖ қўшма корхонаси Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Олмазор кўчаси, 19-уйда 2003 йилдан буён аҳолига замонавий бизнес маркази сифатида хизмат қилган. Бироқ, “Tashkent City” барпо этилиши муносабати билан “GRAND DUET” МЧЖга қарашли кўчмас мулк объекти бузилишга тушган.
Тошкент шаҳар ҳокимиятига “GRAND DUET” қўшма корхонаси билан келишилган холда, “EZIDIYOR” ресторани биноси бузилиши ҳудуддига тушганлиги инобатга олиниб, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 115-уй манзилида жойлашган “Sayohat” ресторани биносини қонунчиликда белгиланган тартибда Қўшма корхона тасарруфига топшириши лозим бўлган.
Бироқ, бу келишув амалга ошмагани сабаб, тадбиркор фаолиятини тўхтатишига ва юзлаб ишчиларни ишдан бўшатишга мажбур бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил февраль ойида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “GRAND DUET” қўшма корхонасининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминланиши мақсадида Чилонзор туман Маъмурий судига Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Sayohat” ресторани биносини “GRAND DUET” МЧЖ қўшма корхонаси тасарруфига ўрнатилган тартибда топшириш тўғрисида даъво ариза билан мурожаат қилган.
Чилонзор туман Маъмурий судининг 2019 йил 16 майдаги ҳал қилув қарорига асосан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Палата аъзоси “GRAND DUET” қўшма корхонаси манфаатида киритилган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган.
Бироқ мазкур хал қилув қарори ижроси амалда таъминланган такдирдагина, тадбиркорнинг қонуний манфаатлари тўлиқ химоя қилинган дейиш мумкин бўлади.
LiveБарчаси