Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғига ўринбосарлар тайинланди
Жамият
−
25 Ноябрь 2020 5137 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг тегишли буйруғи билан Хўжаакбар Файзуллаевич Файзуллахўжаев ва Азизбек Улуғбек ўғли Юнусов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосарлари этиб тайинланди.
Хўжаакбар Файзуллаевич Файзуллахўжаев бунга қадар Юнусобод туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Азизбек Улуғбек ўғли Юнусов бунга қадар Миробод тумани ҳокими ўринбосари - туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь