Ташқи кучларни Сурия ишларига аралаштирмаймиз – Си Цзиньпин
Олам
−
06 Ноябрь 2021
5701Хитой ҳукумати Сурияга мамлакатни тиклаш ва COVID-19 пандемиясига қарши курашда ёрдам беришда давом этиш ниятида. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин Сурия Президенти Башар Асад билан телефон мулоқоти чоғида маълум қилди.
“Хитой Сурия томонига COVID-19 га қарши курашда ёрдам беришда давом этади, шунингдек мамлакатни ўз ривожланишини тиклашда қўллаб-қувватлайди. Хитой Сурия томонининг давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва миллий қадр-қимматини ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва ташқи кучларнинг Суриянинг ички ишларига аралашиш уринишларига қатъий қарши чиқади”, деган Си Цзиньпин.
Сурия раҳбари бунга жавобан Хитойга кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирган ва Дамашқ хитойлик инвесторларнинг мамлакатни қайта қуришда иштирок этишини олқишлашини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь