Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
22 Октябрь
5857Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, Олимжон Суюнович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Олимжон Абдуллаев кўп йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаган. Ҳозирги лавозимга тайинлангунга қадар 2021-2024 йиллар давомида Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (2006-2009 йилларда) лавозимларида ишлаган Илҳом Ўткурович Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланганди.
LiveБарчаси