Ташиев Афғонистондан МДҲга жиддий хавф борлигидан хавотирда

Олам

image

Афғонистоннинг шимолий ҳудудларида террорчилик гуруҳлари сонининг кўпайиши МДҲга аъзо давлатларнинг жанубий чегаралари хавфсизлигига реал таҳдид солмоқда. Бу ҳақда Бишкекда Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар хавфсизлик идоралари раҳбарларининг йиғилишида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилди. 

“МДҲ давлатларининг жанубий чегаралари яхлитлигига таҳдид солиш даражасига етган Афғонистон шимолидаги террорчиларни жамлаш жараёни бизнинг махсус хизматларимиздан алоҳида эътибор талаб қилади”, дейди у. 

Ташиевнинг сўзларига кўра, террорчи гуруҳлар жойлашувидан қатъи назар, дунёнинг деярли барча давлатларига таҳдид солмоқда.  

“22 март куни Москва яқинидаги “Крокус Сити Ҳолл”даги фожиали воқеалар бугунги кунда терроризм замонамизнинг энг долзарб муаммоси бўлиб қолаётгани ва бутун халқаро хавфсизлик тизими фаолиятига таҳдид бўлиб қолаётгани ҳамда иқтисодий, ҳарбий қудрати ва географик жойлашувидан қатъи назар, ҳар қандай давлатга реал таҳдид солаётганини кўрсатди”, дейди у. 

Унинг қайд этишича, айни пайтда халқаро террорчилик ташкилотлари ва уларнинг ортида турган ҳомийлар дунёнинг айрим минтақаларида юзага келган кескин ижтимоий-сиёсий вазиятдан ўзининг стратегик муаммоларини ҳал этишда фойдаланишга интилмоқда.

Ташиев Фаластин-Исроил можаросининг кучайиши дунёнинг барча мамлакатларида, айниқса, мусулмонлар кўп бўлган, шу жумладан МДҲга аъзо давлатларда этник-диний вазиятга салбий таъсир кўрсатгани, миллатлараро ва динлараро характердаги бошқа низоларнинг кучайиш хавфини юзага келтирганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Қамчибек Ташиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made