Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинлов
Жамият
−
12 феврал 2019 9117 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шарқий, Жануби-Шарқий Осиё ва Океания мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармасига янги раҳбар тайинланди.
ТИВ Матбуот хизмати маълумотига кўра, бошқарма бошлиғи лавозимига Азиз Носиров номзоди тасдиқланган.
Бугун, 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтган. Унда вазир Абдулазиз Комилов Шарқий, Жануби-Шарқий Осиё ва Океания мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармасининг янги бошлиғи Азиз Носировни таништирган.
Маълумот ўрнида, Азиз Носиров илгари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котибининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Live
Барчаси