Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинлов

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шарқий, Жануби-Шарқий Осиё ва Океания мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармасига янги раҳбар тайинланди. 

ТИВ Матбуот хизмати маълумотига кўра, бошқарма бошлиғи лавозимига Азиз Носиров номзоди тасдиқланган.

Бугун, 12 февраль куни  Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтган. Унда вазир Абдулазиз Комилов Шарқий, Жануби-Шарқий Осиё ва Океания мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармасининг янги бошлиғи Азиз Носировни таништирган.  

Маълумот ўрнида, Азиз Носиров  илгари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котибининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
 


Rate Count

52

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends