Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари марказининг устави тасдиқланди
Жамият
−
02 Март 2019
6380Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари марказининг устави тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Унга мувофиқ, Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
• маҳсулотлар номенклатураси ва турлари тўғрисида хўжалик юритувчи субъектларга ахборот бериш;
• ишлаб чиқариш қувватлари, товарларга бўлган талаб ва таклифнинг ҳажмлари, нархларнинг ўзгариши ҳақида маълумотларни шакллантириш;
• товар бозорларидаги нархлар, талаб ва таклифларнинг ўзгариши динамикасини таҳлил ва мониторинг қилиш.
Устав билан Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.
Шунга мувофиқ, Марказ маслаҳат, ахборот ва бошқа хизматларни кўрсатади, ўз филиалларини ташкил этади.
Марказга иқтисодиёт ва саноат вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь