Тарихий объектларга эътиборсиз бўлган мансабдорлар устидан жиноят иши очилди
Жамият
−
12 Май 2023
5956Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жойлашган архелогик ёдгорликларга беписанд бўлиб, уларга катта миқдорда зарар келтирган амалдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани “Ҳосилдор” маҳалласида жойлашган “Шоҳрухия шаҳристони” археология ёдгорлигининг 16 гектар ер майдони қонунчилик талабларига зид равишда хусусий корхонага узоқ муддатга ижарага бериб юборилган. Оқибатда ушбу ёдгорлик ҳудудида ўзбошимчалик билан қазилма ишлари олиб борилиб, тарихий объектга жуда кўп миқдорда 315 миллион сўм зарар етказилган.
Шунингдек, Оққўрғон туманида қурилиш ҳамда кадастр бўлими мансабдор шахслари “Ҳамид Олимжон” маҳалласида жойлашган “Қийритепа” археология ёдгорлигининг 0,4 гектар ер майдонида ноқонуний равишда сув иншоатининг қурилишига йўл қўйиши оқибатида тарихий объектга жуда кўп миқдорда 180 миллион сўм зарар етказилган.
Текшириш натижасига кўра, тегишли мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь