Тарихда илк бор ўзбекистонлик жангчи UFC топ-15'лигига кирди

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков ўз вазнида ташкилот рейтингида 12-ўринни эгаллади. Бу ҳақда UFC'нинг янгиланган рейтингида маълум қилинди. 

Гусков ярим оғир вазнда UFC Vegas 91 турнири доирасида рейтингда 11-ўрин банд этган америкалик Райан Спэнни мағлубиятга учратди ва жадвалда яхшигина юқорилашга эришди.

Мазкур вазнда чемпион бразилиялик Алекс Перрейра ҳисобланади, 1-ўринда эса чехиялик Иржи Прохазка қайд этилган. Кучли учликка Могомед Анкалаев ва Жамал Хилл киритилган.

Маълумот учун, 31 ёшли Гусков ҳозиргача UFC'да 3 та жанг ўтказиб, тўқнашувларнинг 2 тасида муддатидан аввал ғалаба қозонди. У промоушендаги дебютини швейцариялик тажрибали жангчи Волкан Оздемирга қарши ўтказиб, имкониятни бой берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Богдан Гусков Алекс Перрейра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг