Тарихда илк бор Марсдан кислород олинди 

Технология 4576
image

Тарихда биринчи марта Американинг Perseverance ровери Марс атмосферасидан кислород олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берган.  

Асосий таркибий қисми карбонат ангидрид бўлган Марс атмосферасидан кислород MOXIE тажриба бирлиги ёрдамида олинган. Ушбу синов 20 апрель куни ўтказилган. 

Космик агентликка кўра, бу Марсда карбонат ангидридни кислородга айлантириш учун муҳим биринчи қадам бўлган. 

Умумий ҳисобда тахминан 5 грамм кислород олинган. Бу битта космонавтнинг 10 дақиқа давомида дам олиши учун етарли. 

Эслатиб ўтамиз, Perseverance ровери билан Марсга етиб келган Ingenuity дрон вертолёти 19 апрель куни Қизил сайёрада биринчи синов парвозини амалга оширганди. 

22 апрель куни эса иккинчи марта муваффақиятли автоном парвоз амалга оширилган.

Маълумот ўрнида, вертолёт Perseverance роверида жорий йил 18 февраль куни Езеро кратерига етказилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 189
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×