Тарихда илк бор Лаптев денгизи бу йил музламади

Бу қизиқ

image

Глобал исиш туфайли тарихда илк марта Шимолий Муз океанининг чекка денгизи бўлмиш Лаптев денгизи бу йил музламади. Бу ҳақда “МИР 24” хабар бермоқда.

Лаптев денгизи 2016 йилнинг ноябрь ойида бутунлай бошқача кўринишга эга эди.  Сўнгги тўрт йил ичида бу ердаги деярли миллион квадрат километрлик муз эриб кетди.

“2020 йил ёзги мавсумида Лаптев денгизидаги муз майдони сўнгги 30 йилга нисбатан 20 фоизга камайди. Ва биз буни сайёрада юз бераётган глобал иқлим ўзгаришлари билан боғлаймиз”, деди Россия Фанлар академиясининг Сибирь филиали Пермафрост институтининг етакчи илмий ходими Никита Тананаев.

Таъкидланишича, Лаптев денгизида сув одатдагидан беш даражагача юқори. Бундай ўзгаришлардан бутун экотизим азият чекиши мумкин. Эрийдиган муз туфайли Арктика камроқ иссиқликни акс эттиради ва сайёра одатдагидан кўпроқ қизийди.

“Муз оқ рангга эга ва у барча нурланишларни акс эттиради. Муз қанча кам бўлса, дунё океанидаги иссиқлик шунча кўп бўлади”, деди Никита Тананаев.

Бу ҳолатдан ҳайвонот дунёси ҳам азият чекмоқда. Баҳорда оқ айиқлар ов қилиш ва наслларини давом эттириш мақсадида Шимолий қутбдан оролларга сузиб келишади. Аммо муҳитнинг ўзгаргани сабабли, улар овлайдиган ўлжалар камайиб кетяпти. Шу боис йиртқичлар одамларга ҳужум қилаётган ҳолатлар кўпаймоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Арктика Лаптев денгизи

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг