Тараз ҳокимининг собиқ ўринбосари Грузиядан Қозоғистонга экстрадиция қилинди

Олам

image

Грузия 50 миллион тенге (тақрибан 111 минг доллар)дан ортиқ бюджет маблағларини ўзлаштиришда гумонланган Қозоғистондаги Тараз шаҳри ҳокимининг собиқ ўринбосарини экстрадиция қилди. Бу ҳақда “Nur.kz” нашри Грузия Адлия вазирлиги маълумотларига таяниб, хабар берди.

Унда айтилишича, Грузия Адлия вазирлиги Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва 50 миллион тенгедан ортиқ бюджет маблағларини ўзлаштиришда гумонланаётган Тараз ҳокимининг собиқ ўринбосарини экстрадиция қилиш ҳақидаги сўровини қаноатлантирган.

“Жиноят содир этганидан кейин у органлардан қочиб кетган ва халқаро қидирувга берилган. Кўрилган чоралар билан қидирувдаги шахс аниқланиб, Грузияда қўлга олинди”, дейилади вазирлик хабарида.

Ҳозирда собиқ амалдор Остонадаги тергов изоляторига жойлаштирилган. У юқоридаги жиноятларни содир этгани учун 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Тараз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг