Танзила Норбоева МДҲ ПА медали билан мукофотланди

Жамият 2685
image
-

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси “Парламент ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун” медали билан тақдирланди.

“Танзила Норбоева МДҲ иштирокчи давлатларида модел ва миллий қонунчилик, парламентаризмни ривожлантириш, демократия ва конституциявий тузумни мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қўшган алоҳида ҳиссаси учун МДҲ ПАнинг “Парламент ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун” медали билан тақдирланди”, дейилган хабарда.

Медални Россия Федерал Кенгаши раиси Валентина Матвиенко тантанали равишда топширди.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ Парламент Ассамблеясининг Кенгаши 2021 йил 25 ноябрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтди. Конференция мавзуси “Соғлиқни сақлаш хизматлари билан умумий қамров ва барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 63
Рейтинг: 3
t
×