Танзила Норбоева Нью-Йоркдаги халқаро анжуманда сўзга чиқади
Жамият
−
20 Сентябрь 2019
2592Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига жўнаб кетади.
Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош Ассамблеяси доирасида 23 сентябрь куни бўлиб ўтадиган “Ёшлар учун меҳнат соҳасидаги келажак: ёшлар бандлигини тарғиб қилиш бўйича стратегик ҳамкорлик” деб номланган юқори даражадаги кенгаш ишида иштирок этади.
Кенгаш ишида Сенат Раиси сўзга чиқиб, “Давлат-хусусий шериклик ёшлар бандлиги дастурларини қандай қўллаб-қувватлаши мумкин? Бунда ҳукумат, ходимлар ва иш берувчиларнинг ўрни қандай?” мавзусида маъруза қилади.
Шу билан бирга, тадбирда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида давлат ва хусусий секторлар ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга доир масалалар, шунингдек ёшлар учун муносиб иш ўринларини қўллаб-қувватлашга оид инновацион чора-тадбирлар муҳокама этилади.
Интерфаол баҳс-мунозаралар эса тадбир иштирокчиларига бу борада мамлакатлар тажрибаси билан ўртоқлашиш имконини беради.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15