Танзила Норбоева Бинали Йилдирим билан учрашди
Жамият
−
24 Март 2022
4364Кеча, 23 март куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар берди.
Сенат Раиси меҳмонларни қутлар экан, ТДТ ва Туркиянинг нуфузли делегациясининг мазкур тадбирда иштирок этиши Ўзбекистон билан кўп қиррали муносабатларни янада изчил ривожлантиришга ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Бинали Йилдирим Президент Шавкат Мирзиёевнинг конструктив сиёсат юритиши Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантиришнинг асоси эканини таъкидлади.
Учрашувда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо ва транспорт соҳаларини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Суҳбат чоғида Туркий давлатлар ташкилоти олдида турган вазифаларини амалга оширишда парламент аъзоларининг ролини кучайтириш муҳимлигига ҳам эътибор қаратилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь