Танзила Норбоева АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси билан учрашди
Жамият
−
10 Январь 2021
8072Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг ёрдамчиси, Давлат департаментининг Хотин-қизлар глобал масалалари бўйича идораси раҳбари, махсус топшириқлар бўйича элчиси Келли Кюрри билан учрашди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, суҳбат давомида Ўзбекистонда хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида уларнинг ролини ошириш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида кенг қамровли ахборот тақдим этилган. АҚШ томони Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия фаолияти тўғрисида маълумот олди, шунингдек мазкур йўналишда икки томонлама ҳамкорлик бўйича таклифлар билдирилган.
АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси хотин-қизлар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш масалаларида Ўзбекистон-Америка муносабатларини ривожлантиргани учун Олий Мажлис Сенатига ўз миннатдорлигини билдирган.
Келли Кюррининг фикрича, нафақат эркаклар, балки, асосан, аҳолининг заиф қатламларини ташкил этувчи аёллар ҳам жабр кўрган мажбурий меҳнатни йўқ қилишда Ўзбекистон Ҳкумати эришган улкан ютуқлар алоҳида эътиборга лойиқ.
Бундан ташқари, у “Марказий Осиё мамлакатлари раҳбар аёллари мулоқот” норасмий платформа яратилгани билан қутлаган ва Афғонистоннинг ушбу форматга жалб этилганини мамнуният билан тилга олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь