Танишини интим суратларини тарқатиш билан қўрқитган товламачи ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида танишининг шахсий суратларини тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, товламачилик қилган аёл ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни 42 ёшли С.Н. (аёл) таниши 43 ёшли Ф.А.нинг (аёл) шахсий фотосуратларини қўлга киритган. С.Н. уларни Ф.А., учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотлар сирасига киришини билган ҳолда, келгусида ушбу расмларни уни яқин қариндошларига ҳамда интернет тармоғи орқали тарқатиб шарманда қилиш билан қўрқитган. Бундай қилмаслиги эвазига Ф.А.дан 2 200 АҚШ доллари миқдордаги пулларни товламачилик йўли билан талаб қилган.

4 сентябрь куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳар Университет ҳиёбонида С.Н. таниши Ф.А.дан 2 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича С.Н. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд товламачилик

Баҳолаганлар

527

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг