Таниқли ўзбекистонлик футболчи “бутсасини михга илди”
Спорт
−
16 Октябрь 2023
12015Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Марат Бикмаев 37 ёшда футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Бикмаев Ўзбекистон МТЖ либосида илк бор 2004 йил 31 март куни Хитой Тайпейига қарши баҳсда майдонга тушган. У миллий жамоа сафида 58 та учрашувда 9 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
Бикмаев турли йилларда “Пахтакор”, “Локомотив”, “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Криля Советов”, “Алания” ва “Актобе” клублари шарафини ҳимоя қилган. Ўзбекистон чемпионати 2017 йилги мавсумининг энг яхши тўпурари, шунингдек, йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган.
“Марат Бикмаевнинг келгуси фаолиятида муваффақият тилаймиз!”, дейилади манба хабарида.
LiveБарчаси