Таниқли америкалик боксчи Путиннинг “ўғли”га айланди
Спорт
−
09 Январь
27162Америкалик таниқли боксчи Кевин Жонсон Россия фуқаролигини олди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путиннинг тегишли фармони расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
Жонсон 2023 йил сентябрда Россия фуқаролиги учун ариза берган. Спортчи Самарада яшашни хоҳлагани учун ушбу қарорга келгани айтилмоқда. Кейинчалик Жонсоннинг Самарада уй-жой олиш учун ипотека кредитини расмийлаштиргани ҳам маълум бўлди.
Қайд этилишича, боксчи Путин шарафига Владимирович шарифини танлаган.
Маълумот учун, Жонсон 44 ёшда, у профессионал рингда 60 та жанг ўтказган, шулардан 36 тасида ғалаба қозонган (20 таси нокаут билан), 22 тасида мағлубиятга учраган, 2 та жанг дуранг билан якунланган. 2009 йил декабрь ойида америкалик боксчи Жаҳон бокс кенгашининг оғир вазн тоифасидаги чемпионлик унвони учун жангда украиналик Виталий Кличкога ютқазди. Украиналик спортчи эса ўз фаолиятидаги 39-ғалабасини қўлга киритди. 2017 йилда Жонсон италиялик Франческо Пианетани техник нокаут билан мағлуб этиб, Халқаро бокс ташкилоти талқинига кўра чемпион унвонини қўлга киритди, бироқ кейинги йили хорватиялик Петар Миласга техник нокаут билан ютқазиб, камарни ҳимоя қила олмади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь