“Туя қилинган” жами табиий газ ва электр энергияси миқдори очиқланди

Жамият

image

Жорий йилнинг шу кунигача Ўзбекистонда 308 млн 845 минг метр куб табиий газ (286 млрд 291 млн сўм) ва 197 млн 623 минг киловатт-соат электр энергияси (103 млрд 894 млн сўм) талон-торож қилинган. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Жорий йилнинг шу кунигача “Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ўтказилган назорат тадбирларида 6 минг 305 ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Хусусан, 308 млн 845 минг метр куб табиий газ (286 млрд 291 млн сўм) ва 197 млн 623 минг киловатт-соат электр энергияси (103 млрд 894 млн сўм) талон-торож қилинган. Бунинг оқибатида давлат манфаатларига 390 млрд 185 млн сўм зарар етказилган.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Инспекциянинг Тошкент марказий назорат-кимё лабораторияси томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 200 та ҳолатда 5 млн 225 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланган. Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

электр табиий газ талон-торож

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг