Талабалар учун яна бир стипендия таъсис этилади
Жамият
−
26 Январь 2023
6340Ўзбекистон Республикаси Президентининг жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари талабалари учун тарих ва география йўналишларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.
Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда мазкур давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда илм-фан соҳасида муваффақиятга эришган машҳур ўзбек аёллари номи билан аталувчи 16 та стипендия таъсис этилган эди. Улар орасида Ҳалима Худойбердиева, Мукаррама Турғунбоева, Муножат Йўлчиева каби машҳур санъат намояндаларини кўриш мумкин.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь