Ўқишни нодавлатдан ОТМдан давлат олийгоҳига қандай текин кўчириш мумкин?
Жамият
−
04 Июль
10154Ўқишни нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олийгоҳига кўчириб ўтказишда талаба ўқиган фанлар ва кўчираётган йўналишидаги фанлар орасидаги фарқ 4 дан ортиқ бўлмаса, талаба ҳеч қандай тўловсиз, имтиҳон асосида ўқишга қабул қилинади. Бу ҳақда “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш” тўғрисидаги қарорда сўз боради.
Ҳужжатда қайд этилишича, ўқишни кўчиришда талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади.
Агар талаба ўқиган фанлар давлат олий таълим муассасасининг таълим йўналишларига мос ва турдош бўлмаса, талаба ўрнатилган тартибда, тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.