Таксилар “Тўхташ тақиқланган” жойда тўхташига рухсат берилади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2019 йи 1 июлгача “UzTrans” ягона интерактив ахборот тизимини ишга туширади.

2019 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагича тартиб ўрнатилади:

  • йўналишли таксилар учун талаб этилувчи тўлов терминаллари, таксометр ҳисоблагичлар ва радиоалоқа қурилмалари алмаштирилаётган ускуналар функцияларини таъминлайдиган махсус иловаларга эга қурилмалар (мобил телефонлар, планшетлар, электрон тўлов тизимлари) билан алмаштирилиши мумкин;
  • йўналишли таксига қонунчилик билан талаб этилувчи рангни ўзи ёпишувчи материаллардан фойдаланиш йўли билан бўяш заруратисиз бериш;
  • йўналишли такси сифатида ишлатилувчи ва ташқи ҳамда ички безак ягона белгилари билан жиҳозланган енгил автомобиллар йўналишли транспорт воситалари ҳаракатининг махсус йўлагидан юриши, шунингдек, “Тўхташ тақиқланган” белгиси амал қилувчи жойда тўхташи мумкин;
  • халқаро автомобиль ташувлари учун хорижий/кўп томонлама рухсатномалар олиш учун ариза қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Мақола муаллифи

Теглар

қарор такси

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг