“Такси” фильми каскадёри коронавирусдан вафот этди

Маданият-санъат 8746
image

Франциялик каскадёр Реми Жюльен жорий йилнинг 21 январь куни 90 ёшида коронавирус асоратлари туфайли вафот этди. Бу ҳақда BFM'га асосланиб хабар берилган. 

Манбага кўра, каскадёр ўлимидан бир неча кун олдин шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мотокросс бўйича Франция чемпиони Реми Жюльен "Такси" ва Жеймс Бонднинг бир нечта фильмларида, шунингдек, "Фантомас", "Италянча ўғрилик" фильмларида каскадёр бўлган. 

У Ален Делон, Луи де Фюнес, Жан-Пол Бельмондо каби актёрлар билан ишлаган. 

Реми Жюльен 2010 йилгача кинода фаолият олиб борган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 360
Рейтинг: 3
t
×