”Тахтақорача” транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Жамият

image

Бугун, 15 декабрь куни соат 10:30 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довонида кучли қор ёғаётгани сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

“Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда”, дейилган ФВБ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Тахтақорача” довонида Cobalt русумли автомобиль устига тош юмалаб кетиши оқибатида 3 киши воқеа жойида вафот этгани хабар қилинганди. Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси хабарига кўра, қурбонларнинг 2 нафари Венгрия фуқароси бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

қор ”Тахтақорача”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг