Тахтақорача довонида янги туннель қурилади
Local
−
25 October 2023 14304 1 minute
Тахтақорача довонида янги туннель қурилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилаётган Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилишда маълум қилди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, келгуси йилда ушбу довонда янги туннель ва йўл қуриш лойиҳаси бошланади.

Йиғилишда мутасаддиларга Тахтақорача довонидан ўтиш талабларини енгиллаштириш ҳам топширилган.
Бундан ташқари, хитойлик инвесторлар иштирокида Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 километрлик йўлни таъмирлаш ишлари бошланади.
Шунингдек, Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу йўлининг Қашқадарёдан ўтган 100 километр қисмини таъмирлашга 122,5 миллион доллар жалб қилинади.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28