“Тахтақорача” довонида ҳаракат тикланди

Жамият

image

Бугун 2020 йил 5 январь куни соат 8:30 да “Тахтақорача” (Китоб) довонида автотранспорт ҳаракати қайта тикланди. Бу ҳақда Автомобиль йўлллари қўмитаси хабар берди.

“Тахтақорача” (Китоб) довони М-39 “Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз” автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи қисми ҳисобланади.

“Тахтақорача” (Китоб) довонида кеча, 4 январь куни кучли қор ёғиши ва кўриш имкониятларининг кескин пасайганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг