Тақиққа қарамай тўй ўтказган фуқарога нисбатан жиноий иш очилди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида тақиққа қарамай ўтказилаётган тўй тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик. Тўй эгаси (келиннинг отаси) ички ишлар бўлимига олиб борилганди.

Бугун, 30 март куни ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов уларга қандай чора кўрилганини маълум қилди.

“28 март куни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида яшовчи 1965 й.т. фуқаро қизини узатиш мақсадида “куёв навкар” маросимини ўтказган. Тадбирга, ўзининг қариндошларини, куёв ва унинг дўстларини таклиф этган. 

Ваҳолатки бир кун олдин бу фуқаро профилактика инспектори ва маҳаллари раиси томонидан бундай тадбир ўтказиш крантин қоидаларини қўпол равишда бузиш эканлиги билан, расмий равишда тилхат олиб огоҳлантирган.

Ҳозирда, ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257 прим 1-моддаси, яъни эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилган”, деди Ғиёсов.

У шунингдек, “ими-жимида” тўй маросимини ёки бошқа йиғинларни ўтказиш тақиқланганини қўшимча қилди. 

“Агар ички ишлар органлари тўй ёки бошқа маросимларни ўтказаётганингизни аниқласалар, Сиз жиноий жавобгарликка тортиласиз. Албатта дафн маросимлари бундан мустасно”, деди Шоҳруҳ Ғиёсов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар 145 нафарни ташкил қиляпти. Уларнинг икки нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

карантин коронавирус Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг